Америка қўшини Германиядан чиқиб кетяпти, ўқотар қурол савдоси эса рекорд даражада
- 30.08.2020 12:35
- 188
- Хориж
Америка президенти НАТОга аъзолик бадалини кам тўлаётгани учун бундан кейин Германияни бошқа ҳимоя қилмаслигини маълум қилди.Кимдан ҳимоя қилмаслиги ҳақида эса лом-мим демади.
Трамп Германиядан 12 минг ҳарбийларни олиб чиқишга буйруқ берди. Шундан кейин улар Бельгия ва Италияга жойлаштирилади. Қолгани АҚШга қайтади, аммо Европа бўйлаб “хатарли нуқта”ларда кезиб юради.
***
2020 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида АҚШда ўқотар қурол савдоси рекорд кўрсаткич - 10,3 миллионтани ташкил этди. Бу ҳақда ўқ отиш спорти Миллий жамғармаси маълум қилди.
Унда қайд этилишича, қурол сотиш 2019 йилга нисбатан 95 фоизга, ўқ-дори сотиш эса 139 фоизга етган. Харидорларнинг ярмидан кўпи (58,8 фоизи) оқ танли эркаклардир, аммо энг кўп ўсиш афроамерикаликлар ҳиссасига тўғри келади.
“АиФ” ҳафтаномаси (2020 йил, 32-сон)дан Т.Мурод тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ахборот кўпайди, сифат камайдими?
- Бугун, 07:10
- Самарқанд
Эшитиш қобилиятини йўқотган бемор энди эшитади
- Бугун, 07:04
- Саломатлик
Бизни унутқанни унутмоқ керак...
- Кеча, 16:29
- Мутолаа