Самарқандда Америкага юборишни ваъда берган шахс 36 мингга яқин АҚШ долларини ўзлаштириб юборди
- 19.08.2019 14:10
- 150
- Жиноят ва жазо
Кеча, 18 август куни Самарқанд шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил сентябрь-ноябрь ойларида Паст Дарғом туманида яшовчи 33 ёшли Ш.Т. Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида фуқаро 35 ёшли Г.С. исмли аёлни АҚШга ишга юборишликни айтиб, ундан 35 800 АҚШ долларини олган.
Маълум бўлишича, Ш.Т. шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Т.қўлга олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
фирибгарлик