“Амир Темур ворислари” жамоаси пойтахтда беллашади
- 17.05.2019 16:56
- 63
- Спорт
Самарқанд шаҳридаги Ватанпарвар маҳалласида умумтаълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида “Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Марказий ҳарбий округ, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 15 та жамоа “Моҳир мерган”, “Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш”, “Миналаштирилган ҳудудда ҳаракатланиш” каби 9 та шарт бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказди.
Муросасиз кечган мусобақада Ургут туманидаги 85-умумтаълим мактабнинг “Амир Темур ворислари” жамоаси ғолиб, деб топилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Самарқанд шаҳар 65-умумтаълим мактабининг “Холбокор” ҳамда Булунғур тумани 8-умумтаълим мактабининг “Қалқон” жамоаларига насиб этди.
Ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.