Антиқа қотиллик: Тошкентда яшнаб турган дарахтларни қасддан қуритишга ҳаракат қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалди
- 23.06.2022 15:50
- 200
- Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда дарахтларни қуритиш учун ҳар куни улар остига ёқилғи қуйилаётгани айтилмоқда.
Жумладан, тармоқдаги мурожаатлардан бирида “Катта Миробод маҳалласида дарахтлар ўлдирилмоқда. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун дарахт остларига дизель ёқилғиси қуйилади!" дея бонг урилган.
Экология қўмитаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Таъкидланишича, ҳолат тасдиқланган.
“Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Катта Миробод маҳалласи ҳудудида "Дарахтлар ваҳшийларча ўлдирилмоқда" сарлавҳаси остидаги мурожаат юзасидан тезкорлик билан ишчи гуруҳи тузилиб, қайд этилган манзилда атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди. Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасига кўра, мавжуд дарахтларни сунъий равишда қуритишга уриниш ўз тасдиғини топиб, дастлабки суриштирув ишлари бошлаб юборилди”, дейилади муносабатда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!