АҚШ Бош прокурори мамлакатда юз берган тартибсизликларда “хорижий аралашув” бўлганини таъкидламоқда
- 06.06.2020 16:36
- 177
- Хориж
“Биз, хорижий шахслар зўравонликларни кучайтириш учун барча томондан ўйин қилаётганини кўриб турибмиз”, дея таъкидлади АҚШ Бош прокурори Уильям Барр матбуот анжуманида.
Бироқ Барр айнан қайси давлатлар шубҳа остига олинаётганига аниқлик киритмади. У таркибига Федерал қидирув бюроси ва контрразведка бошқармасига кирувчи АҚШ адлия вазирлигига раҳбарлик қилади.
Миннеаполисда қора танли фуқаронинг вафоти муносабати билан, бир неча кундан буён АҚШнинг ўнлаб шаҳарларида оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда. Кўп ҳолларда, норозилик намойишлари оммавий тартибсизликлар, полиция билан тўқнашувлар ва супермаркетларнинг талон-торож этилишига олиб келмоқда.