АҚШ Давлат департаменти Россияга таҳдид қилди
- 04.09.2020 14:15
- 293
- Хориж
Агар Москва Беларусдаги вазиятга куч ишлатиш орқали аралашса, Россия ва АҚШ муносабатлари ёмонлашади, деб таъкидлади АҚШ Давлат котибининг Европа ва Осиё масалалари бўйича ўринбосари Жорж Кент.
“Вашингтон, Москва ва Венада бўлиб ўтган музокараларда Россия томонига ўз позициямизни билдирдик. Агар улар кейинги тўрт йил ичида АҚШ – Россия муносабатлари оғир кечган деб ўйлашаётган бўлсалар, улар янада ёмонлашиши мумкин”, деб аниқлик киритди Кент.
Кент Беларусда юзага келган вазият – бу “Шарқ ва Ғарб ёки АҚШ ва Россия ўртасидаги геосиёсий беллашув” эмаслигини, бу республика ҳукумати ва фуқаролари ҳал қилиши лозим бўлган муаммо эканини қўшимча қилди.
Аввалроқ агар Москва Беларусдаги вазиятга куч ишлатиш орқали аралашса, АҚШ Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий этиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.