АҚШ департаменти: "Ўзбекистондаги президентлик сайлови сайловчиларнинг юқори фаоллиги билан ажралиб турди"
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс матбуотга баёнот бериб, унда Ўзбекистон Президенти сайлови натижаларига изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтган президентлик сайловида Ўзбекистон халқининг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш ҳуқуқидан фойдаланганини қўллаб-қувватлайди.
«AҚШ Давлат департаменти Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссиясининг овоз бериш жараёни тинч муҳитда ўтди, сайловчиларнинг юқори фаоллиги билан ажралиб турди, деган баҳосига қўшилди», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукумати ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуҳуқлари бўйича бюроси кузатувчи миссияси ўртасидаги ҳамкорлик яхшиланганини олқишлайди, ЕХҲТ тавсиясининг сайлов ҳамда фуқаролик, сиёсий ҳуқуқларни илгари суриш бўйича келгусида амалга оширилишини интиқлик билан кутмоқда.
«Биз Ўзбекистон ҳукумати билан икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга эга ушбу ҳамда бошқа кўплаб масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттириш тарафдоримиз», дейилади Давлат департаменти баёнотида.