АҚШ Европа иттифоқи билан ҳамкорликда Беларусга қарши санкциялар жорий этади
- 19.09.2020 16:25
- 53
- Хориж

Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг Еропа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жорж Кент маълум қилди.
“Айни вақтда Европа иттифоқи ва Буюк Британия, шунингдек, Канададаги ҳамкорларим билан доимий алоқада бўлиб турибман. Биз мувоффиқлаштирилган қарорни эълон қилишга ҳаракат қилмоқдамиз”, деди америкалик дипломат.
17 сентябрь куни Европа кенгаши Беларусда ўтказилан сайлов натижаларини қалбакилаштиришда ва мамлакатдаги зўравонликларга жавобгар бўлган Александр Лукашенко ва бошқаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини қўллади. Сўнгги қарорни Европа иттифоқи кенгаши қабул қилади.
Беларусда 9 август куни ўтказилган президент сайловларидан буён оммавий намойишлар давом этмоқда. Расмий натижаларга кўра, сайловларда 80 фоиздан кўп овоз олган Александр Лукашенко ғолиб бўлди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ака-ука ва буғдой
- Бугун, 17:24
- Мутолаа
Врачлар ҳайрон, беморлар сарсон!
- 14/06, 18:48
- Саломатлик
Турмуш чорраҳаларида: Йиғлаган ота
- 14/06, 14:22
- Мутолаа
Битирув малакавий ишлари ҳимояси давом этмоқда
- 14/06, 14:18
- Таълим