АҚШ коронавирусга қарши дастлабки вакцинани инсонда синовдан ўтказишни бошлади
- 17.03.2020 11:21
- 606
- Хориж
АҚШда тожсимон вирусга қарши дастлабки вакцинани инсонда синовдан ўтказишни бошланди. АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги Kaiser Permanente Washington Health Research тадқиқотлар марказида 16 март куни SARS-Cov-2 тожсимон вирусига қарши вакцинани инсонда синовдан ўтказишга киришди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Тажрибада жами 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган 45 нафар кўнгилли иштирок этади. Уларга нисбатан Массачусетс штатининг “Moderna” биотехнология компанияси, шунингдек, АҚШнинг соғлиқни сақлаш Миллий институти (NIH) базасида ишлаб чиқилган вакцинадан турли ҳажмда эмлаш амалга оширилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Инсон фаолияти туфайли ер ўқи силжиган
- 1 соат аввал
- Хориж
Мажбурият бажарилади, унутилса қимматга тушади
- Бугун, 09:38
- Самарқанд