АҚШ санкцияси сабаб Хитой Эрондан нефть сотиб олишни тўхтатди
Хитой ва яна бир неча давлатлар АҚШ санкцияларига учраган Эрондан нефть сотиб олишни тўхтатди.
Бу ҳақда Эрон нефть компаниясидаги манбасига асосланиб The Wall Street Journal газетаси ёзмоқда.
Аввалроқ, АҚШ Эрон ядро тадқиқотларини тўхтатмаяпти, деб унга қарши нефть экспортини чеклаш ҳақида санкциялар эълон қилган эди. Санкцияда "Эрондан нефть сотиб олаётган давлатлар ҳам Эрон билан ҳамкорликни тўхтатмасалар санкция уларга ҳам қўлланилади" деган банд бор эди. Бу банд 2 майдан кучга кириши белгиланганди.
Шундан келиб чиқиб, Эрон нефтини сотиб олаётган бир неча даалатлар, шу жумладан Хитой ҳам Эрондан нефть олишни тўхтатмоқда.
Хитой билан бирга Ҳиндистон, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Греция, Италия, Тайвань давлатлари Эрондан нефть сотиб олишни тўхтатган.
Эрондан нефть сотиб олувчиларга қарши бўлган санкция кучга кирмасдан аввал юқорида номлари келтирилган давлатлар Эрондан кунига умумий 1.6 млрд баррель нефть сотиб олишган.
Газетанинг ёзишича, Хитой Эрондан нефть сотиб олишни тўхтатганидан кейин Эрон нефть компаниялари Хитойдаги нефтни қайта ишловчи компаниялар билан тўғридан-тўғри алоқа боғлашга уринишган. Аммо Хитой компаниялари Марказий ҳукумат рухсатисиз Эрондан нефть сотиб ололмасликларини билдиришган.