АҚШда “COVID-19”га қарши эмланган онадан антитаначали чақалоқ туғилди

Ҳомиладорлик пайтида коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган АҚШнинг Флорида штати тиббиёт ходими “COVID-19” антитаначали фарзандни дунёга келтирди, бу маълум бўлган биринчи ҳолат, дейишади маҳаллий олимлар.

Педиатрлар Пол Гилберт ва Чад Рудникнинг сўзларига кўра, Палм-Бич округидаги тиббиёт ходими 36 ҳафталик ҳомиладорлик пайтида Moderna вакцинаси биринчи дозасини олган. Уч ҳафта ўтгач, январь ойи охирида у қиз фарзанд кўрди. Шундан сўнг мутахассислар унинг қон таҳлилини ўрганишди.

"Биз ҳомиладорлик пайтида юбориладиган бошқа вакциналарда рўй бергани каби антитаначани онадан болага ўтишини аниқлаш учун чақалоқнинг киндик ичакчасини текширдик, - деди педиатр Гилберт маҳаллий WPBF телеканалига. - Болада “COVID-19”га қарши антитаначалар борлиги аниқланди. Бу дунёдаги эмлашдан кейин антитаначали туғилган биринчи чақалоқдир", деди Гилберт.

Ўз навбатида, педиатр Рудник яқин ойларда "минглаб эмланган оналардан антитаначали болалар туғилишини" айтди.

Олимлар ўз тадқиқотларини февраль ойида мақолада ёритишди, илмий мақола medRxiv веб-сайтида ҳам эълон қилинди ва хулосалар мутахассислар томонидан тадқиқ қилинишини талаб этади.

Г.Холдорова тайёрлади.