АҚШда қидирувдаги қочқин эълондаги сурати ўзига ёқмагани учун полицияга селфи юборди
Қидирувдаги қочқин эълонда қўйилган фотосуратидан норози бўлиб, селфи қилди ва “Бу сурат у даҳшатли суратлардан яхшироқ” деган ёзув билан полицияга юборди. Бундай ҳаракатни кутмаган Лима округи полицияси янгиланган фотосуратни фейсбукдаги расмий саҳифасига жойлаштирди.
2016 йилда Лима округи полицияси фейсбукдаги расмий саҳифасида вандализм ва ўт қўйишда айбланган 45 ёшли Дональд Пью тўғрисидаги қидирув эълонини жойлаштирган эди.
Қочоқнинг сўзларига кўра, ўткинчилар Дональднинг шахсини танишлари учун полиция унинг унчалик муваффақиятли бўлмаган иккита фотосуратини жойлаштирган экан. Ўз одатларига содиқ фейсбук фойдаланувчилари эса ўз навбатида Пьюнинг сурати остига “Бу одам бўғирсоқ ёки хўрозкулча одамга ўхшар экан”, деган изоҳларни қолдиришди.
Афтидан, изоҳлар ва ўзининг суратларидан ғазабланган Дональд Пью шу заҳотиёқ расмий костюм, кўзойнак тақиб селфи қилди ва бўлимга ўзининг “муваффақиятлироқ” суратини юборди.
Полиция қочоққа миннатдорчилик билдириб, хабарни янгилади:
“Биз унга бу сурат учун миннатдорлик билдирамиз, лекин у полиция бўлимига келса яхши бўларди”, деди бўлим ходимлари ва тез орада унинг қаердалигини аниқлаб олишди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.