АҚШда сайлов билан боғлиқ фирибгарлик ҳақидаги маълумотларни тақдим этганга камида 25 минг доллар ваъда қилинди

Американинг Техас штати вице-губернатори Ден Патрик мамлакатнинг ҳар бир жойидан сайловни сохталаштириш ҳақидаги маълумотларни етказишга фуқароларни жалб этиш мақсадида ўзининг сайлов ҳисоб варағидан миллион долларгача маблағ ажратишини маълум қилди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

Республикачилар партияси аъзоси ҳибсга олиш ёки ҳукмга асос бўлувчи фирибгарлик ҳақидаги ҳар қандай ахборот ва сайловчилар рўйхатини тақдим этганга камида 25 минг доллар тўлашини ваъда берди. Бу Президент Дональд Трампнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш орқали АҚШда демократияни сақлаш ва келажакка ишончни тиклаш борасидаги муҳим ҳаракат, деб ҳисоблайди у.

Патрикнинг ташаббусига унинг ҳамкасби - Пенсилвания штатидан Жон Феттерман муносабат билдирди. "Менинг Пенсилвания штатининг Форй Форт шаҳрида дўстим бор. У вафот этган онасини Трампга овоз беришга уринди", деб хабар берган маҳаллий бошқарувчи мукофот тариқасида банк картасини сўраб.

Аввалроқ АҚШ бош прокурори Уилям Барр сайлов сохталиклари ҳақидаги хабарларни текшириш ҳақида қарор қабул қилган эди. Унга кўра, штатлар барча процедураларни, жумладан, овозларни қайта ҳисоблаш ва сайлов натижалари бўйича суд келишмовчиликларини 8 декабрга қадар ҳал қилишлари шарт. Сайлов комиссияси аъзолари 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган кенгашда хулосаларни эълон қилишади.