АҚШда сўнгги кеча-кундузда 52,2 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилди

Янги турдаги коронавирус инфекцияси билан бир кеча-кундузлик касалланиш кўрсаткичи бўйича АҚШда мутлақ рекорд натижа қайд этилди. Жонс Хопкинс университети олиб борган ҳисоб-китобга кўра, мамлакатда сўнгги кеча-кундузда 52 291 нафар коронавирус ҳолати қайд этилган.

Шунингдек, университет АҚШда 3 июль ҳолатига жами 2 739 879 нафар коронавирус инфекциясига чалинганлар қайд этилгани, 128 минг одам COVID-19 инфекцияси туфайли вафот этгани ва 781 минг нафар бемор тузалгани ҳақида маълум қилди.

P.S. Жонс Хопкинс университети ҳисоботи билан ЖССТ берган маълумот бироз фарқланиши мумкин. АҚШда Жонс Хопкинс университети берган маълумотлар расмий маълумот сифатида қабул қилинади.