АҚШда сўнгги кеча-кундузда 72 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилди

Қурбонлар сони икки кундан буён минг нафардан ошмоқда.

Тақдим этилган сўнгги маълумотларга кўра, сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 72 306 нафар коронавирус ҳолати аниқланган, 1195 киши вафот этган.

Бугунги кунга қадар мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 4 100 875 нафарни ташкил этмоқда. Жами 143 мингдан ортиқ бемор вафот этган ва 1,5 миллиондан ортиқ бемор тузалган.

23 июль ҳолатига кўра, дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 15 375 005 нафарга етди. Зарарланганларнинг 9 349 420 нафари тузалган ва  630 222 нафар бемор вафот этган.