Асоссиз ундирилган 825 миллион сўм хорижий корхонага қайтарилди

2020 йил декабрь ойида Самарқанддаги “Хитой-бешбармоқ қурилиш материаллар” МЧЖ хорижий корхонасида “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Булунғур туман электр тармоқлари корхонаси томонидан ўрганишлар ўтказилган.

Ўрганиш давомида электр энергиясига уланиш схемалари нотўғрилиги аниқланган ва хорижий корхона ҳисобига далолатнома асосида 1 миллиард 215 миллион сўмлик асоссиз тўловлар ҳисобланган.

“Хитой-бешбармоқ қурилиш материаллар” МЧЖ хорижий корхонаси ушбу тўловлар асоссиз ҳисобланганлиги билдириб, Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилган.

Мурожаатда келтирилган ҳолатлар бошқарма ходимлари ва “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилоят бўлими билан биргаликда ўрганилди.

Натижада “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Булунғур туман электр тармоқлари корхонаси томонидан қайта ҳисоб-китоб далолатномаси асосида хорижий корхонага ҳисобланган 1 миллиард 215 миллион сўмлик тўлов суммасининг 825 миллион 498 минг сўми асоссиз ҳисобланганлиги аниқланди.

Ушбу асоссиз ҳисобланган тўловлар “Хитой-бешбармоқ қурилиш материаллар” МЧЖ хорижий корхонаси фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.