Август кенгашлари онлайн тарзда 5 босқичда ўтказилади

Халқ таълими вазирининг 2020 йил 15 июндаги 144-сон буйруғи асосида 2020-2021 ўқув йили август кенгашлари 5 босқичда ўтказилади.

Биринчи босқич Халқ таълими вазирлиги ва республика таълим маркази томонидан республика ўқув-семинарлари шаклида ташкил этилиши белгиланган.

Иккинчи босқичда вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ҳудудий ўқув-семинарлари ўтказилади.

Учинчи босқич вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан фан йўналишлари бўйича шўъба йиғилишлари, тўртинчи босқич эса туман ва шаҳарларда ялпи йиғилиш тарзида ўтказилиши режалаштирилган.

Бешинчи босқич эса умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик кенгашлар шаклида ташкил этилади.

Август кенгашлари республикамиздаги пандемия шароитини инобатга олган ҳолда видеоконференция шаклида ўтказилиши белгиланган.

Самарқанд вилояти халқ таълими

бошқармаси ахборот хизмати.