Автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади
- 19.08.2020 13:14
- 1571
- Долзарб
Депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан "UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилди.
Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларини асоссиз оширганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар нархлари 3 млн. сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди.
Шунга кўра комиссия "UZAUTOMOTORS” АЖга бугундан бошлаб нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилди.
PS: Комиссия қарори мажбурий кучга эга. Лекин компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши ҳам мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа