Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни масофадан туриб расмийлаштиришингиз мумкин
- 30.08.2022 11:31
- 227
- Қонун ва ҳужжатлар

1 сентябрдан бошлаб автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни my.gov.uz орқали ҳам масофадан, ҳам ўзингизга қулай нархда расмийлаштирсангиз бўлади.
Яъни ҳайдовчилар ишончнома олиш учун нотариал идора излаб юришмайди, ҳужжатни тасдиқлатиш учун навбатларда ҳам туришмайди. Барча жараёнлар онлайн амалга оширилади.
Ҳужжат унутиб қолдирилганида ишончномалар ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи – БҲМ нинг 3 баравари – 900 минг сўм) белгиланган.
Бунда давлат божи:
➖ 1 ойгача бўлган муддатга – 10 % (90 минг сўм);
➖ 6 ойгача бўлган муддатга – 50 % (450 минг сўм);
➖ 3 йилгача бўлган муддатга – 100 % (900 минг сўм миқдорида) ундирилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли воқеа: Эҳсон
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Каттақўрғонда яна қулупнай пишди
- 2 соат аввал
- Қишлоқ хўжалиги
Мутолаа: Снайпер (ҳикоя)
- Бугун, 13:53
- Мутолаа
Севги сабабли таълимдан воз кечиш керакми?
- Бугун, 13:49
- Жамият