Айбни бошқадан изламанг

“Э, соғломман-ку тиббий кўрикнинг нима кераги бор” деб айтишга ўрганиб қолганмиз. Агар касаллик сал хуруж қиладиган бўлса “ўтиб кетади, ўтиб кетади” дея ўзимизни ўзимиз алдаймиз. Лекин бир хил касалликлар борки, инсонни аста-секин йиқитади. Шифокорга боришга мажбур қилади. Афсуски, ўша пайти касалликни даволаш қийин кечади. “Эҳ, нимага бундай бўлди” деб айтганларимиз қимматга тушаяпти.

Кўпчилигимиз иддао қилиш бўлса қойиллатамиз. “ОШП шифокорлари ҳеч нарсани билмайди. У ерга бормасдан тўғри шаҳарга боравериш керак. Шаҳардаги врачлар ҳам авлиё эмас”. Лекин оддий текшириш ускуналари ҳозир ҳамма жойда бор.  Фақат булардан фойдаланиш керак. Йўқ, биз аксини қиламиз. Катта пул сарфлаб шаҳарга бориб навбатда турамиз. Яна ўша бир хил гап. Соғлом турмуш тарзига риоя қилинг, яхши бўлиб кетасиз. Буни шу ерда қилса ҳам бўлади-ку.

Азизлар, тиббий хизмат сифатини ошириш фақат шифокорларга боғлиқ эмас. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун ҳамма баб-баравар ҳаракат қилиши лозим бўлади. Соғлигингиз аввало ўзингизга, кейин давлатга керак эканлигини наҳотки тушунмайсиз?

Ҳусниддин ХОЛДОРОВ.