Аёлларга нисбатан зўравонликка қаршимиз

Ҳар йили 25 ноябрь дунёнинг кўплаб давлатларида аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида нишонланади. Вилоят божхона бошқармасида адлия бошқармаси ҳамкорлигида “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида тадбир ўтказилди.

Унда вилоят божхона бошқармаси хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Ф.Исматова, адлия бошқармаси масъул ходими М.Амиров ва бошқалар бугунги кунда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, Ҳукумат томонидан қабул қилинган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.