Байден президентлик лавозимига киришгандан сўнг Трампнинг бир қатор фармонларини бекор қилмоқчи
- 08.11.2020 20:30
- 298
- Хориж
Американинг етакчи оммавий воситаларининг хабарларига кӱра, сайловларда ғалаба қозонган президентиликка номзод демократ Жозеф Байден 2021 йил 20 январь куни давлат раҳбари сифатида иш бошлаганиданоқ бир қатор фармонларни имзолашни режалаштирмоқда. У амалдаги президент Дональд Трамп илгари сурган баъзи ташаббусларни бекор қилмоқчи. Бу ҳақда «The Washington Post» газетаси маълумотига асосланиб TASS хабар бермоқда.
Демократ Париждаги иқлим бўйича келишувига қайта қўшилиб, АҚШнинг Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқишни бекор қилмоқчи. Бундан ташқари, у бир қатор мусулмон давлатлари фуқаролари учун Америка ҳудудига киришни тақиқлашни бекор қилиш ва болалик даврида ноқонуний равишда олиб келинган одамларнинг мамлакатда қолишига имкон берадиган дастурни тиклаши мумкин.