Байрам олдидан Самарқанд шаҳридаги кўчаларга 150 мингдан ортиқ гул кўчатлари экилди

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги ҳамда “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалини кўтаринки руҳда кутиб олиш мақсадида Самарқанд шаҳрида тайёргарлик ишлари айни авжида. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қўшалоқ байрамлар муносабати билан Самарқанд шаҳридаги асосий кўчаларга 2000 та байроқча, турли кўринишдаги 300 та баннер ва 30 тага яқин темир конструкциялар ташкил қилинди. Шу билан бирга, 40 дан ортиқ таъмирга муҳтож кўчаларда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, марказий кўчалар бўйлаб 150 мингдан ортиқ гул кўчатлари экилди.

Шодиёна олдидан шаҳар кўчаларида ўрнатилган 24 та катта ҳажмдаги экран орқали куну тун байрам кайфиятини берувчи видеороликларни намойиш этиб бориш йўлга қўйилди.