Бедарак йўқолган ургутлик қизлар Тошкентдан топилди
- 11.03.2020 15:44
- 1843
- Самарқанд
Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Аълохотин маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.С. 2001 йилда туғилган қизи “Д” яшаш уйидан дугонаси “Ш” билан бирга “Ургут савдо комплекси”га борамиз деб чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан, бедарак йўқолганлиги, уларни топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида олинган маълумотларга кўра, фуқаролар “Д” ва “Ш” Тошкент шаҳрида мақсадсиз юрганлиги аниқланиб, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб келиниб, ота-онасига соғ-саломат топширилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ота-оналардан фарзандларини назоратсиз қолдирмасликларини сўраб қолади.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.