Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жарималар оширилди
- 05.12.2020 16:00
- 89
- Қонун ва ҳужжатлар

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-653-сон, 03.12.2020 йил) Президент томонидан имзоланди.
Жумладан, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун эндиликда маъмурий жавобгарлик:
➖ фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (223 минг сўмдан 669 минг сўмгача);
➖ мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (2 миллион 230 минг сўмдан 4 миллион 460 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (илгари бу миқдор фуқароларга 111 500 сўмдан 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 669 минг сўмдан 1 миллион 115 минг сўмгача эди).
Теглар:
чиқинди
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳамма оналарга ўхшаган онам
- 1 соат аввал
- Мутолаа
"Шифобахш" олма
- Кеча, 13:46
- Мутолаа
“Ташаббусли бюджет”: 129 овоздан 17083 тагача
- 06/09, 18:12
- Ўзбекистон
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 06/09, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!