Пластик чиқинди энг кўп бўлган мамлакат номи айтилди
Инсоният атроф-муҳитни ифлослантиришда давом этмоқда. Сайёрамиз ифлосланишининг асосий сабабларидан бири – пластикдир. Ҳар йили дунё бўйлаб тахминан 300 миллион тонна пластмасса чиқиндиларга айланади - бу Ер аҳолисининг оғирлигига тенг. 80 миллион тоннага яқин пластик чиқиндилар тегишли қоидаларсиз ёки шунчаки атроф-муҳитга ташланади.
Ҳиндистон пластик ифлосланиш бўйича дунёда етакчи бўлиб, йилига 9,3 миллион тоннагача пластик чиқинди ташлайди, бу глобал чиқиндиларнинг деярли 25 фоизига тенг.
Бу ҳақда Nature илмий журналида чоп этилган.
Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, "Мутлақ маънода пластик чиқинди билан ифлосланиш Жанубий Осиё, Саҳрои Кабирдан жанубий Африка ва Жануби-Шарқий Осиёда энг юқори".
Иккинчи ўринда Нигерия (3,5 миллион тонна), кейинги ўринларни Индонезия (3,4 миллион тонна) ва Хитой (2,8 миллион тонна) эгаллайди.
Олимларнинг таъкидлашича, Ҳиндистоннинг расмий статистикаси қишлоқ жойлари, норасмий иқтисодиёт томонидан қайта ишланган чиқинди ва очиқ ёндирилган чиқинди тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олмайди. Тадқиқот шуни кўрсатадики, Ҳиндистондаги пластик чиқиндининг деярли 53 фоизи утилизация ёки қайта ишлаш учун йиғилмайдиган тахминан 255 миллион одамдан ташланади. Қолган чиқиндининг катта қисми (38%) чиқинди полигонларида ёниш натижасида ҳосил бўлади.
2060 йилга келиб, атроф-муҳитни ифлослантирувчи пластик чиқиндиларнинг йиллик ҳажми 265 миллион тоннагача ўсиши мумкин.