Бешинчи қаватдан тушиб кетиб, омон қолган бола тиббий кўрикдан ўтказилди
Жорий йилнинг 14 январь куни соат 16:00 атрофида Тошкент шаҳри Олмазор тумани 3-Беруний даҳасидаги беш қаватли уйнинг бешинчи қаватида уч ёш 11 ойлик бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видеохабар юзасидан аввал маълумот берган эдик.
Ижтимоий тармоқларда шов-шувга айланган ушбу жараёнда бола уйда ёлғиз қолганлиги сабабли ўйнаб, деразадан чиқиб кетган. Лекин у аҳоли томонидан, пастда адёл тутиб ушлаб қолинган.
Бугун Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази болалар мажмуасида малакали шифокорлар томонидан бешинчи қаватдан тушиб кетган бола такрорий тиббий текширувдан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, бола оғир жароҳат олмаганлиги ва аҳволи яхши экани яна бир бор тасдиқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матубот хизмати хабар берди.
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
– Ушбу кутилмаган ҳолатдан ҳали ҳам шокдаман, – дейди боланинг онаси. – Фарзандим шамоллагани учун бир муддатга уйда қолдириб, бошқа боламни мактабдан олиб келиш учун чиққандим. Шу орада, фалокат оёқ остида деганларидек, бу воқеа бўлиб турибди. Қўшнилар ва шифокорлардан боламнинг ҳаётини асраб қолишдаги беминнат ёрдами учун беҳад миннатдорман.