«Бизда дунёни 150 марта портлатишга етадиган қурол бор»: Трамп АҚШ, Россия ва Хитой ядровий қуролсизланишни муҳокама қилганини билдирди
- 07.11.2025 14:31
- 40
- Хориж
АҚШ Президенти Дональд Трамп Владимир Путин ва Си Цзиньпин билан денуклеаризация (давлатда ядровий қуролдан воз кечиш ва уни йўқ қилиш жараёни) имкониятини муҳокама қилганини маълум қилди.
Бу музокаралар қачон бўлганини у аниқ айтмади.
«Бизда биргаликда дунёни 150 марта портлатишга етадиган қурол бор. Мен бу ҳақда президент Путин ҳамда Си Цзиньпин билан гаплашдим — ҳаммаси бу пулларни бошқа ишларга сарфлаш тарафдори. Менимча, денуклеаризация содир бўлиши мумкин», деди Трамп Оқ уйда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувда.
Аввалроқ у шундай дастурларга эга бошқа давлатлар билан «тенг шароитда» ядровий қурол синовларини ўтказишни топширган эди. Шунингдек, Трамп Украинадаги урушни бартараф этишда «сезиларли илгарилаш»га эришилганини таъкидлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Муқаддас масканга муносабат қандай бўлиши керак?
- 41 дақиқа аввал
- Маданият
Вазир ва ҳоким IT Park қурилиши билан танишди
- Бугун, 14:49
- Жамият
“Мени дадам олиб кетяпти...”
- Кеча, 23:14
- Таълим