Бож тўлашдан шартли озод этиладиган товарлар рўйхати тўлдирилди

Тадбикорларимизга янада қулайлик яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 23 май куни 322-сон қарор билан божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш, озод этиш шартлари, шунингдек, имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари қўлланиладиган вақтинча олиб кириладиган товарлар рўйхатига қўшимча киритилди.

📝 Унга кўра, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишга мўлжалланган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилади.

✅ Махсус техника ва технологик ускуналардан кўрсатилган лойиҳалар доирасидан ташқарида фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, божхона тўловлари белгиланган тартибда ундирилади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахбороти хизмати.