Боливияда соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари бўлган самолёт қулади
- 10.10.2021 20:08
- 23
- Хориж
Боливия шимоли-ғарбида кичик самолёт қулаши оқибатида олти киши, жумладан, соғлиқни сақлаш ходимлари ҳалок бўлди.
"Биз Пандодаги олти кишининг ҳаётига зомин бўлган самолёт ҳалокатидан изтиробдамиз. Тегишли идораларга авария сабабларини аниқлаш топширилди", деди президент Луис Арcе Twitterда қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдириб.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, самолёт бортида бўлим ва унга бўйсунувчи Миллий соғлиқни сақлаш лабораторияси институтининг тўрт нафар мутахассиси бўлган. Улар данг безгаги ва чикунгунья вирусига қарши курашиш бўйича тадқиқот ўтказаётган эди.
Теглар:
автоҳалокат