Бразилия клуби футболчилари самолёти ҳалокатга учради

Бразилиянинг "Пальмас" клуби футболчилари бўлган самолёт кеча, 24 январь куни кечқурун Токантинс авиация ассоциациясининг учиш-қўниш йўлаги охирида кўтарилган ва шу заҳоти қулаб тушган. Бу ҳақда Globo хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, самолёт бортида тўрт нафар футболчи - Лукас Пракседеш, Гильерме Ноэ, Ранул ва Маркуш Молинари, клуб президенти Лукас Мейра ва учувчи Вагнер бўлган. Уларнинг ҳеч бири омон қолмади. Жамоа аъзолари Гоянияда «Вила-Нова» жамоаси билан ўйин ўтказиш учун учиб кетаётган эди.

«Палмас» 1997 йилда ташкил этилган эди. Жамоа Бразилиянинг кучли тўртинчи девизионида ўйнаб келади.

2019 йилда шу ойнинг 21 санасида яна бир футболчи авиаҳалокат қурбони бўлган эди. «Кардифф» клуби ҳужумчиси Эмилиано Сала Уэльснинг "Кардифф Сити" жамоасига ўтиш учун хусусий самолётда Уэльсга учиб кетди. Кўп ўтмай самолёт радарлардан ғойиб бўлди. У Ла-Манш бўғозига қулаб тушган эди. Саланинг жасади февраль ойининг бошларида топилди. Парвоздан олдин футболчи дўстига хабар юборган. Унда самолёт учаётганда қулаётгани, у қўрқиб кетаётганини айтган.