Британияда ҳаво кучларининг яна бир базаси жазирама туфайли ишдан чиқди
- 19.07.2022 11:32
- 143
- Хориж

Буюк Британия ҳаво кучларининг яна бир базаси ғайритабиий иссиқ туфайли тўхтади, дея хабар бермоқда Sky News армиядаги манбаларга таяниб.
Ўтган ҳафта учиш-қўниш йўлагининг юмшаши натижасида Линкольншир графлигидаги «Крануэлл» базаси фаолияти тўхтатилгани хабар қилинганди.
Душанба куни Оксфордширдаги Бриз Нортон - қиролликдаги энг катта база учиш-қўниш йўлаги Британияни қамраган жазирамага дош беролмади. Манбага кўра, эрталаб у ерда парвозлар тўхтатилган.
Айтилишича, агар қуёш таъсирида асфальт юзаси ёпишқоқ бўлиб қолса, учиш-қўниш йўлакларидан фойдаланиш хавфли ҳисобланади.
Об-ҳаво прогнозларига кўра, душанба ва сешанба кунлари термометрлар 40 даражагача кўтарилиши мумкин. Мамлакат кузатувлар тарихидаги мутлақ рекорд эса 2003 йилда ўрнатилган бўлиб, ҳарорат +38,7 даража бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Эшак арава ортидан “Captiva”, “Hyundai”
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Ғалла ўримида хавфсизлик муҳим
- Бугун, 11:09
- Қишлоқ хўжалиги
Самарқанд - БМТ форуми мезбони
- Бугун, 10:42
- Самарқанд
Яқин Шарқдаги вазият: Эрон ТИВ Москвада
- Бугун, 10:17
- Хориж
СамДТУда “Битирувчилар оқшоми” ўтказилди
- Бугун, 09:22
- Таълим