«Британияга янги Уинстон Черчилл керак»: депутат ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли вақтини айтди
- 03.09.2022 11:05
- 113
- Хориж
Келгуси ўн йил ичида дунёда тактик ядро қуроли қўлланилиши мумкин, деди Британиянинг ҳукмрон Консерватив партияси депутати Тобиас Эллвуд Times Radio эфирида.
Унинг фикрича, бу халқаро майдонда кескинлик кучайиши билан боғлиқ.
"Биз ниҳоятда оғир ўн йилликда яшаяпмиз. Дунёмиз ўзгаради. Қанчалик қўрқинчли эштилмасин, биз келгуси ўн йил ичида тактик ядро қуролидан фойдаланишни кўрамиз", деб тан олди Эллвуд.
Парламентарийнинг фикрича, Британияга мамлакатга “жуда оғир” ўн йилликдан омон қолишга ёрдам берадиган “янги Уинстон Черчилл” керак.
Мамлакат бош вазири ўриндиғи учун курашда иштирок этаётган Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Лиз Трусс аввалроқ, агар керак бўлса, ядро қуролини ишга тушириш тугмачасини босишга тайёр бўлишини айтган эди.
Теглар:
Буюк Британия
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Буюк ёзувчилар ҳаётидан...
- Бугун, 16:04
- Ўқинг, қизиқ!
Юз йиллик масканда анъаналар ўзгармаган
- Бугун, 15:18
- Саломатлик
Аллергия: сабаб, оқибат ва давоси ҳақида
- 08/11, 20:24
- Саломатлик