Бугун Самарқанд халқаро аэропортида "Jazeera Airways" авиакомпаниясининг биринчи рейси кутиб олинди

Қувайтнинг "Jazeera Airways" авиакомпанияси Ал-Қувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.

"Ал-Қувайт — Самарқанд — Ал-Қувайт" йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus A32 самолётларида амалга оширилмоқда.

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

"Jazeera Airways" Қувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси ўз терминалига эга халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.