Бугун ёққан ёмғир, тест жараёнига таъсир қилмади(ми)?

Бугун Самарқанддаги 7 та очиқ майдонда олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун тест синовлари жараёни бошланди. Жумладан, шаҳардаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионида ҳам абитуриентлар имтиҳондан ўта бошлади. Улар карантин талаблари асосида ҳудудга киритлмоқда.
- Вилоятимизда ҳам тест синовлари жараёнлари бошланиб кетди, - дейди Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар фоалиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли бўлим бошлиғи Ботирали Санақулов. – Абитуриентарнинг хавфсизлигини, жараёнларда ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилган. Шу пайтга қадар ҳеч қандай ноқонуний ҳолатлар аниқланмади.
Куннинг биринчи ярмида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёмғир томчилаган бўлса-да, тест жараёнига, абитуриентларнинг кайфиятига салбий таъсир қилмади.
- Иккинчи марта тест синовари жараёнида иштирок этяпман, - дейди абитуриент Дилбар Ёдгорова. – Аслида Тошкент кимё-технология институтига онлайн тарзда ҳужжат топширганман. Бугун яшаш жойимизга яқин бўлган Самарқанд шаҳрида тест синовларидан ўтишимиз ҳам катта бир қулайлик биз учун. Саволлар ҳам соддалаштирилган, шунинг учун бўлса керак биринчилардан бўлиб имтиҳондан чиқдим. Бугун об-ҳаво ҳам жуда ёқимли бўлди. Ёғиб ўтган ёмғир ноқулайлик туғдирмади, кайфиятимга салбий таъсир қилмади.
Бу майдонда бир кунда 2 навбатда 1140 нафардан абитуриент тес топшириш имкони мавжуд. Тест синовлари бошқа майдонларда ҳам кўтаринки руҳда ўтмоқда.
Тўлқин СИДДИҚОВ,
Ҳусан ЭЛТОЕВ.