Булунғур ва Самарқанд туманларида агрологистика марказлари ташкил этилади
- 20.06.2021 18:13
- 54
- Иқтисодиёт
Бу ҳақда Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида айтилган ва тегишли вазифалар белгиланган.
Шунингдек, салоҳиятли тадбиркорларни жалб қилган ҳолда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида сунъий толалар ва полимер (вискоза, полиэстр, нейлон, акрил, полимер) хомашёсини ҳамда ип-калавани чуқур қайта ишлашга ихтисослашган холдинг ташкил этилади. Умумий қиймати 500 миллион долларлик ҳамда электротехника саноати йўналишида холдинг ташкил этилиб, умумий қиймати 250 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жамғармаси ёки Ўзбекистон - Абу Даби инвестиция компаниясининг сармоялари электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига жалб этилади.