Булунғурда тақиқланган жойда ов қилган шахс маъмурий жаримага тортилди
- 09.11.2020 10:13
- 185
- Самарқанд
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Булунғур тумани инспекцияси томонидан тумандаги Олмазор маҳалласи худудида рейд кузатуви олиб борилди.
Натижада Булунғур тумани Исори Ўроқли маҳалласида яшовчи фуқаро Т.А. томонидан ўзига тегишли бўлган ИЖ 18 ов милтиғи билан ов қилиш мобайнида йўл варақасининг биринчи устунини тўлдирмасдан ов қилаётгани аниқланди.
Бу билан Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 21-моддаси, "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 18, 39, 41-моддалари талабларини бузган фуқаро Т.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисмига асосан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.