Булунғурлик ота фарзандлари вояга етгунига қадар алимент пулини тўлаб берди

Мажбурий ижро бюроси Булунғур тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Т.С.дан ундирувчи Ф.Н. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.

Бўлим ходимлари томонидан қарздор Т.С. билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик юзасидан тушунтириш берилди.

Шундан сўнг қарздор Т.С. алиментдан бўлган барча қарзини тўлаш билан бирга фарзандлари вояга етгунига қадар ҳисобланган алимент пулларини тўлаш истагини билдиради.

Мажбурий ижро бюроси Булунғур тумани бўлимининг хабар беришича, қарздор Т.С. томонидан тўланган жами 136 миллион 584 минг сўм алимент пуллари ундирувчи Ф.Н.га топширилиши таъминланди.