Бухорода савдода келишолмаган фуқаро ҳамкасбининг икки машинасини ёқиб юборди
- 15.04.2020 13:53
- 308
- Жиноят ва жазо
2020 йилнинг 12 март кунидан 13 март кунига ўтар кечаси 22 ёшли И.Ж. ўзининг 21 ёшли таниши З.Ж. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, Ғиждувон тумани Бўлакиён маҳалласида яшовчи 61 ёшли Ғ.Т. билан олдиндан кир ювиш кукуни савдоси масаласида ўзаро келишмовчилиги бўлганлиги сабабли Ғ.Т.га тегишли бўлган унинг яшаш ҳовлиси олдида турган “Captiva” ва “Ford Tranzit” русумли автомашиналари устига бензин сепиб ўт қўйиб юбориб, унга кўп миқдорда моддий зарар етказган ва ҳодиса содир бўлган жойдан яширинишган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ж.И. ва Ж.З.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 29 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!