Буюк Британия: Лиз Трасс молия вазирини ишдан бўшатди
- 15.10.2022 16:23
- 71
- Хориж
Бош вазир Лиз Трасснинг яқин дўсти ва ҳамкори Квази Квартенг молия вазирлари портфелидан маҳрум қилинганидан кейин Британия консерватив ҳукумати парокандаликка учраган кўринади.
Квартенгнинг истеъфога чиқиши вазирлар маҳкамасининг иқтисодий сиёсати танқидлари фонида юз берди. Сентябрь ойининг охирида ҳукумат солиқларни сезиларли даражада камайтиришни назарда тутувчи дастурни тақдим этди. Бу молиявий бозорларда нотинчлик ва фунт-стерлинг курсининг тушишига олиб келди. Квази Квартенг бир ойдан кўпроқ вақтни молия вазирлиги раҳбари сифатида ўтказди.
"Мен собиқ ғазначилик котиби билан учрашдим. Уни йўқотганимдан жуда афсусдаман. Жереми Хантни янги молия вазири бўлишга таклиф қилдим. У энг тажрибали ва одобли ҳукумат вазирлари ва парламент аъзоларидан бири бўлиб, менинг мамлакатимизга бўлган ишончим ва амбицияларим билан ўртоқлашади", деди Трасс.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа