Бузилиш (снос)га тушган уй-жойда рўйхат (прописка)да турганларнинг ҳар бирига алоҳида уй бериладими?

Мазкур ҳолатда уйнинг фақат мулкдорига давлат томонидан уй-жой ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 27-моддасига мувофиқ, ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади.

Достон ЖЎРАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий суди мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси катта консультанти.