Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда уйи ва дўкони бузилган фуқарога 1,5 миллиард сўмдан кўпроқ компенсация ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 26 январдаги қарорига асосан қарздор Н.О.нинг фойдасига бузилишга тушган уй-жой ва шу манзилда жойлашган савдо дўконининг қурилишига кетган сарф-харажатлар учун 1 миллиард 514 миллион 919 минг сўм компенсация ундириш белгиланган.

Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатига кўра қарздор Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бўлган.

Ижро иши юритуви давомида қонуннинг 71-моддасига асосан давлат ижрочиси томонидан Самарқанд шаҳар ҳокимлигига 1 миллиард 514 миллион 919 минг сўм компенсация пулларини тўлаб бериш мажбурият юклатилган.

Шунингдек, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра қарздорларга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун муддат берилган.

Бу ҳақда ижро ҳужжати ижросини таъминлаш бўйича Самарқанд шаҳар ҳокимлигига эслатма хати юборилган. Ижро тадбирлари давомида 1 миллиард 514 миллион 919 минг сўм компенсация пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчи Н.О. га тўлаб берилди. Шу боис, ижро ҳужжати амалдаги тартибга асосан тамомланган.

Мирзоҳид Ортиқов,

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси.