Cамарқандда “Таълим ва касб” халқаро кўргазмаси ўтказилди

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ташкил этилган тадбир ёшларнинг касб танлови, таълимдаги йўналишини аниқлаш, истеъдод ва қизиқишларига мос соҳани танлашига кўмаклашишга бағишланди.
Унда ўқувчилар, абитуриентлар ва ёш мутахассислар иштирок этиди ва бу кўргазма улар учун янги имкониятлар майдонига айланди.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан бир қаторда 15 дан ортиқ хорижий давлатлар университетлари ўз таълим дастурлари, грант лойиҳалари, халқаро алмашинув имкониятларини тақдим этди.
Ўқувчилар ва абитуриентлар учун махсус маслаҳат бурчаклари ташкил этилиб, ўқиш, тил ўрганиш, хорижда таълим олиш ҳамда замонавий касблар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Тўхтаев иштирок этди.