Чархиндаги топилма тақдири нима бўлади?

2024 йил 14 август куни каналимизда Паст Дарғом тумани Чархин маҳалласидаги "Кўктош" қабристони ҳудудида эски даҳма топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг мазкур археологик топилма маданий мерос агентлиги вилояти бошқармаси ва Самарқанд археология институти ходимлари томонидан бориб ўрганилди. Бу ҳақда маданий мерос агентлиги томонидан хабар ҳам берилганди.

Шундан сўнг ўрганиш натижалари ва хулоса қандай бўлганидан хабардор эмасмиз. Маҳаллий аҳоли эса бу жойнинг устини вақтинчи ёпиб қўйганди. 

Яқинда ижтимоий тармоқда бир гуруҳ фаоллар ва қишлоқ аҳолиси топилмани ёғин-сочиндан асраш мақсадида, ўзлари плёнка ёпиб қўяётганини кўрдик.

Бундан кўринадики, археологик топилмага масъуллар эътиборсиз.