Чегарада 100 минг долларни олиб кетаётган чет эллик ушланди

Жиззахда йирик миқдордаги хорижий валютани мамлакатдан олиб чиқиб кетаётган чет эл фуқаро тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

“Қўшкент” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун кириб келган хорижлик фуқаро И.Э. бошқарувидаги “Opel Astra” автоулови белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс декларация кўрсатмасида ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, 100 минг 500 АҚШ долларини яширган ҳолда қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.