Машҳур брендлар номи кимнинг исми шарифидан келиб чиққан?
Кундалик ҳаётингизда бу маҳсулотларини сотиб олганда, уларнинг номланиши, келиб чиқиши, яратувчилари кимлиги ва улар қандай кўринишга эга эканлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бу логотиплар барчага таниш, бироқ дунё бўйлаб ҳар куни фойдаланиладиган бу маҳсулотларга ном берган одамларни билмаймиз. Бугун энг машҳур брендлар яратувчиларининг ўзи билан танишамиз.
Coca-Cola — Жон Пембертон
Унинг рецепти ҳозиргача дунёдаги энг машҳур сир сақланиб келинадиган бўлсада, илгари кокаин билан бойитилган Кока-коладан аслида морфинга қарамликка қарши курашиш усули сифатида фойдаланилган. Пембертоннинг “Французча винококаси” деб номланган ичимлик фуқаролар урушида ярадор бўлиб, оғриқ қолдирувчи воситаларга қарам бўлиб қолган фахрий томонидан яратилган.
Pepsi — Калеб Брэдҳем
Кока-коланинг асосий рақобатчиси Pepsi ҳам фармацевт – Калеб Бредҳем туфайли пайдо бўлди. Дастлаб у “Брэдҳем ичимлиги” деб тарғиб қилинган ва ошқозонни даволаш учун мўлжалланган эди. Қизиғи, 1923 йилда компания банкротлик тўғрисида ариза берди ва Бредҳем Pepsi-Cola деб номланган брендни ўз рақобатчиларига уч марта сотишга уринган. Coca-Cola эса хатога йўл қўйиб бу таклифни рад этди, негаки 30-йилларда Пепси олган даромад олдинги йилларга нисбатан икки баравар ошганди.
Colgate — Уильям Колгейт
Орамизда Colgate тиш пастасини ишлатмаган одам бўлмаса керак. 1806 йилда Англиялик Уильям Колгейт томонидан яратилган компания дастлаб АҚШда совун ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Кейинчалик бренд оғиз бўшлиғи гигиенаси маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириб таниқлилик томон йўл олди.
Pampers — Виктор Миллс
Дунёга машҳур Pampers тагликлари биринчи марта 1960 йилларнинг бошига сотувга чиқарилди. Уни набирасининг мато тагликларини алмаштиришдан шунчаки чарчаган америкалик муҳандис Виктор Миллс ўйлаб топди.
Mars — Франклин Кларенс Марс
Бу сулола ўзининг “Mars. Inc” компанияси билан бугунги кунда машҳур жуда кўп ширинликларни тақдим этди. Бренд асосчиси Франклин Кларенс Марснинг ўзи Snikersни ихтиро қилган бўлса, унинг катта ўғли Форрест дунёга машҳур M&M’s шоколадга ўралган дражеларни ихтиро қилди.
L’Orеal — Эжен Шуэллер
L’Orеal француз парфюмерия ва пардоз-андоз компанияси 1909 йилда кимёгар Эжен Шуэллер томонидан ташкил этилган бўлиб, дастлаб у ўз фаолиятини фақат соч бўёқлари маҳсулотлари ишлаб чиқишга йўналтирган эди. Бугунги кунда ушбу компания ассортименти бутун дунёга машҳур.
Boeing — Уильям Эдвард Боинг
1910 йилда самолётсозликка қизиқиб қолган Уильям Э. Боинг эрмак учун самолёт сотиб олди, кейин эса уни осмонда ўйнатиб, бузиб қўйди. Эҳтиёт қисмларини сотиб олмоқчи бўлганида, бб қисмларни кутишга ойлар кетишини айтишди. Ғазабланган Уильям энг яхши қисмлардан энг яхши самолёт яратишга киришди ва у бугунги кунда биз биладиган гигант авиакомпания ишлаб чиқарувчисига айланди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.