Cув тошқинидан азият чеккан аҳолига сирдарёликлар ўз уйларидан жой бермоқда
- 01.05.2020 17:53
- 315
- Ҳодиса
“Сардоба” сув омбори дамбасида сув сизиб чиқиши оқибатларини бартараф этиш учун вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлгани каби Сирдарё туманида ҳам эвакуация қилинган аҳолини кутиб олиш учун зарурий чоралар кўрилди.
Айни дамда тумандаги Деҳқонобод, Бахмал, Тинчлик, Хазина, Ишонч, Тадбиркор, Орзу, Аҳиллик, Туркистон МФЙларида истиқомат қилувчи фуқароларимиз, олижаноб ва меҳмондўстлик билан 1400 дан зиёд эвакуация қилинган аҳолига ўз уйларидан бошпана ажратишмоқда.
Бундан ташқари, тумандаги 525-ҳарбий қисмда 500 ўринли, Бахт шаҳар енгил-саноaт коллежи биносида 200 ўринли ётоқ жойлари тайёрланиб эвакуация қилинаётган аҳолини жойлаш режалаштирилган.
Сирдарё тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, эвакуация ишлари давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 31 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!