Дарахтларни илдизи билан қўпориб олган фуқарога чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри Мирсаид Барака кўчасида янгидан қурилаётган бино рўпарасидаги дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят экология бошқармаси ва бошқарманинг Самарқанд шаҳар бўлими масъуллари ҳолатни ўрганиб, мурожаатда кўрсатилган ҳудудда ҳақиқатан ҳам Элдор қарағайи дарахтлари томир қисми билан олиб кетилганини аниқлаган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар H.Г.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79- моддаси 1-қисмига мувофиқ, 1,5 млн. сўм жарима қўлланилган. Ўсимлик дунёсига 21,6 млн. сўм миқдорида зарар етказилгани ҳисобланган.

Шунингдек, ҳар бир кесилган дарахтлар учун ҳуқуқбузар томонидан баҳор мавсумида қимматбаҳо навли манзарали дарахтлар экиб бериши белгиланган.