Давлат пенсияларини тайинлашда фуқароларга енгиллик яратилди
- 27.01.2023 16:43
- 219
- Иқтисодиёт
Давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.
Бунда Давлат пенсияларини тайинлаш "Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади.
Пенсия тайинлашда фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилишини ҳисобга олиб, Сиз томонингиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириш лозим бўлади.
Қайд этилишича, маълумотларингизни рақамлаштирилганлик ҳолатини my.mehnat.uz ёки my.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда текширишингиз мумкин.
Агар маълумотларингиз тўлиқ ёки қисман рақамлаштирилмаган бўлса, мазкур маълумотларингизни рақамлаштиришингиз мақсадга мувофиқ.
Теглар:
пенсия
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!