Давлат тили талабларига жавоб бермайдиган ташқи реклама воситалари бартараф этилмоқда

Вилоятнинг шаҳар ва туманларида жойлашган савдо дўконлари, умумий овқатланиш жойлари, бозорлар атрофида тадбиркорлар томонидан ўрнатилган пешлавҳа, ташқи реклама воситалари, эълонлар ва бошқа ахборот матнларининг “Давлат тили ҳақида”ги қонунга мувофиқлиги мунтазам ўрганиб борилмоқда.

Хусусан, айни кунларда Самарқанд шаҳрининг Буюк ипак йўли, Фирдавсий, Беруний, Мирзо Улуғбек кўчаларида, Сартепа массивларида тадбиркорлар томонидан рухсатсиз, меъёр талабларидан ошган, белгиланмаган жойларга ўрнатилган, “Давлат тили ҳақида”ги қонун талабларига жавоб бермайдиган ташқи реклама воситалари ишчи гуруҳ томонидан бартараф этиляпти.

Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан тадбиркорларга керакли ҳуқуқий маслаҳат бермоқда.